АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги рейтингини оширди

Дата: 17:34, 02-07-2018.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистоннинг даражасини 3-тоифадаги мамлакатлардан 2- тоифагача оширди ҳамда мамлакатнинг меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги сезиларли муваффақиятларини тан олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, бу 28 июнда эълон қилинган 2017 йилда Одам савдоси билан боғлиқ вазият тўғрисидаги маърузада акс этган.

Маърузада қайд этилишича, мамлакатнинг даражаси оширилиши “ҳукумат тарафида эришилган асосий муваффақиятлар” билан белгиланади. Улар сирасига “теримчиларга бериладиган ҳақнинг мидорини ошириш, шунингдек, пахта харид нархларини кўпайтириш воситасида ҳар йили пахта терими даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш бўйича чораларнинг қабул қилиниши, талабалар, бюджет ташкилотчиларида ишловчи ходимлар меҳнатидан фойдаланишнинг қисман тўхтатилиши, шунингдек, мустақил халқаро кузатувчиларнинг ишлашини тўлиқ таъминлаш” кабилар киритилган.

Ҳужжатда халқаро кузатувчилар ва фуқаролик жамияти вакилларининг болалар меҳнати фактининг йўқ қилинишини тан олиши алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳамда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури доирасида ўз мажбуриятларини қадамба қадам бажарилаётгани ҳам қайд этиб ўтилган.

АҚШ Давлат департаментининг ижобий баҳосига 2017 йил сентябр-октябрда ХМТ ва Жаҳон банки томонидан ўтказилган мониторинг натижалари ҳам кўмаклашган. Ўшанда юқоридаги ташкилотлар экспертлари 3 мингдан зиёд кишилар билан интервью ўтказиб, 500 атрофида мактаблар, тиббий муассасалар ва корхоналарга ташриф буюрган эдилар.

Сурат манбаи: https://www.voakorea.com/a/4460124.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: