АҚШ давлат котиби БМТ Самарқандда Амир Темур ҳукмронлиги даврида яратилган деб айтди

Дата: 21:51, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ - БМТ Самарқандда Амир Темур ҳукмронлиги даврида яратилган эди. Ушбу баёнотни АҚШ давлат котиби Жон Керри Астанадаги Назарбаев-Университет талабалари билан бўлган учрашувда қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг сўзларига кўра, 1 ноябрда у Буюк Ипак йўлидаги Самарқандда бўлган.

“Мен турфа одамлар, товарлар ва турли ҳудудлар ғоялари учрашган ва кесишган ерни ўз кўзим билан кўрдим. Мен ушбу ажойиб ҳикояни яна бир бор қайтараман. 15-аср бошида Кастилия қироли Генрих III элчиси де Клавихони Амир Темуролдига жўнатди. Клавихонинг сафари Константинопол, Трапезунд, шимолий Эрон ва Марказий Осиё орқали ўтиб,Самарқандда тугади. Бу ерда у Амир Темур томонидан қабул қилинди. Де Клавихо бу ердаги ўзига хос ҳаёт тарзини ёзиб қолдирган. Чунки бу ерда маданиятлар, санъатлар, савдо ва оялар кесишган. Самарқандда тансиқ ипаклар, саноат моллари ва олтин, ойна ва биллур кабиларни топиш мумкин бўлган. Бу ерда турклар, араблар, мусулмонлар, яҳудийлар, греклар, арманлар, христианлар, католиклар ва насороларни учратиш мумкин бўлган. Биз БМТ 70 йил олдин Нью-Йоркда яратилган деб ҳисоблаймиз. Йўқ. Бу Самарқандда бундан юзлаб йиллар илгари ташкил қилинган”, деб хулоса қилди АҚШ ташқи сиёсий муассасси раҳбари.

Эслатиб ўтамизки, 1 ноябрда Самарқандда АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловлар Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларациясини имзоладилар. Жон Керри минтақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга сафар қилди ва Марказий Осиё мамлакатларида янги дастурлар ҳақида маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: