АҚШ давлат котиби Эрон билан ядро дастури бўйича музокаралар илгари силжиганини маълум қилди

Дата: 12:52, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Эроннинг ядро дастури бўйича музокараларда илгари силжиш кузатилмоқда, дея хабар қилади Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).

“Биз сезиларли даражада илгари силжидик. Иш давом этмоқда”, - деди куни-кеча журналистларга АҚШ давлат котиби Жон Керри.

Эроннинг ядро дастури бўйича музокаралар Лозаннада 15 мартдан бери давом этмоқда. Пайшанба куни эрталаб АҚШ ва Эрон ташқи сиёсий муасасалари раҳбарлари Жон Керри ва Муҳаммад Жавод Зариф ўртасидаги музокаралар давом этган.

Шу билан бирга Эрон ТИВ халқаро масалалар ва хавфсизлик масалалари бўйича департаменти директори Ҳамид Байединежоднинг сўзларига кўра, ядро дастурининг баҳсли масалалари бўйича келишувга келингани йўқ.

“Музокараларда олдинга силжиш кузатилмоқда, лекин баҳсли масалалари бўйича бир фикрга келингани йўқ. Агар зарур бўлса, учрашувларни дам олиш кунлари ҳам давом эттирамиз. Шанба куни Наврўзни нишонлаймиз, лекин бу ишимишга ҳалақит бермайди”, - деди у.

Эрон ОАВ хабарларига кўра, ЭИР ва АҚШ делегациялари ўртасидаги музокаралар якшанбагача давом этиши мумкин.

“Олтилик” (БМТ беш доимий вакили ва Германия) ва Эрон ўртасидаги унинг ядро дастурини қисқартириш бўйича музокаралар ўтган йилдан бери давом этмоқда. Томонлар режалаштирилгани каби (24 ноябрга) якуний келишувни имзолай олишмади ва яна етти ой мулоқотни давом эттириш ҳақида келишдилар. Жорий ой охирида томонлар дастлабги келишув кўрсаткичларини белгилаб олишлари кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: