АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тошкентга ташриф буюради

Дата: 09:32, 31-01-2018.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс 30 январь – 2 февраль кунлари Лондон ва Тошкентга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Элис Уэллс 30 январь куни Стратегик тадқиқотлар институтида минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва Давлат департаментига қарашли Лондон Медиа марказида халқаро ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида қисқа муддатга Лондонга келади.

 Тошкентда эса Элис Уэллс Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори лавозимли расмий вакиллари билан учрашади.

Сурат манбаи: https://tribune.com.pk/story/1492362/trumps-afghan-strategy-key-us-official-arrive-islamabad-tomorrow/

Янгилик билан ўртоқлашиш: