АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 17:06, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“2015-йилнинг 23-июл куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Ҳоугланд икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бундан олдин Р.Хоугланд Ўзбекистонга 2014 йилда иккитомонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш учун ташриф буюрган эди.

Эслатиб ўтамизки, Ричард Хоугланд 2013 октябрдан бери АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажариб келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: