АҚШ давлат котибининг ўринбосари 27 октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 15:11, 26-10-2016.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – АҚШ давлат котибининг ўринбосари Т.Шэннон 27 октябрда иккитомонлама музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.   

“Ташриф доирасида Т.Шэннон мамлакат раҳбарияти томонидан қабул қилинади, шунинглек, қатор бошқа учрашувлар ҳам ўтказади”, - дейилади вазирлик хабарида.

 Олдин маълум қилингани каби, 24-29 октябр орасида АҚШ давлат котибининг ўринбосари Т.Шэннон Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. У Ўзбекистонда нафақат Тошкентда, балки Самарқандда ҳам бўлиб, мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: