АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвал Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) АҚШ Давлат департаменти хабарига асосланган ҳолда.
“Ташриф доирасида Ниша Бисвал Ҳиндистон, Непал, Бангладеш, Ўзбекистон ва Швейцарияда бўлади. Ўзбекистонда бўлишида Бисвал иккитомонлама маслаҳатлашувларда қатнашиш, шунингдек, ҳукумат вакиллари билан кенг кўламдаги иккитомонлама ва ҳудудий масалаларнинг муҳокама қилишни режалаштирмоқда”, – дейилади АҚШ Давлат департаменти хабарида.
АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Ўзбекистонга айнан қачон ташриф буюриши аниқ кўрсатилмаган. Аммо юқоридаги турне 23 ноябр - 5 декабр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.