АҚШ эчихонаси “Green Card” олишни истовчи ўзбекистонликлар учун видеоролик суратга олди

Дата: 11:28, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1-октябридан 3-ноябрга қадар АҚШ Давлат департаменти “Green Card” лотереяси номи билан машҳур бўлган “Турли миллатдаги муҳожирлар учун визалар-2016” лотереясида қатнашиш учун онлайн рўйхатдан ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси лотареяда қатнашишни истаган ўзбекистонликлар учун ўзбек тилида видеоролик тайёрлади. Уни “YouTube” сайтида кўриш мумкин”, – деб қайд этишди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзбекистонликларни “ Green Card” билан боғлиқ фирибгарликлардан огоҳлантирди. Хусусан, кўплаб компаниялар лотареяда қатнашиш учун аризалар топширишда кўмак хизматларини таклиф этмоқда. Баъзи ҳолларда улар ариза берувчиларда йирик миқдорда пуллар талаб қилиб, иштирокчиларни шантаж ҳам қилмоқда. “ Green Card” лотареяси иштирокчисига виза суҳбатидан ўтишдан олдин йўлланган ҳар қандай тўлов талаблари фирибгарлик деб қабул қилиниши зарур.

Эслатиб ўтамизки, АҚШ ҳукумати ушбу дастур воситасида ҳар йили муҳожирлик даражаси паст бўлган мамлакатлар учун АҚШда доимий яшаш имкониятини берувчи 50 минг виза таклиф қилади. Ўзбекистон ҳам ушбу мамлакатлар тоифасига киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: