АҚШ ЕХҲТнинг Ўзбекистон президенти сайловлари бўйича баҳосини қўллаб-қувватлайди – Давлат департаменти вакили

Дата: 14:00, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ - ЕХҲТнинг мартда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловлари якунлари бўйича баҳосини қўллаб-қувватлайди, деб хабар қилди журналистларга АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ўринбосариДаниэль Розенблюм.

“ЕХҲТ Ўзбекистондаги сайловларни кузатади. Биз сайловлардаги вазиятни тўлиқ кузатадиган ушбу ташкилотнинг реакциясини кутамиз”, - деди АҚШ Давлат котибининг ўринбосари. “Бизнинг позициямиз ЕХҲТнинг позициясида фарқ қилмайди”, - деб аниқлаштирди Розенблюм телеконференция доирасида.

Давлат департаменти вакили томонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва демократик ислоҳотлар билан боғлиқ масалалар юзасидан доимий учрашувлар ўтказиб туришини эслатди.

Навбатдаги президент сайловлари республикада 29 мартда бўлиб ўтади. Давлат раҳбари беш йилга сайланади. Ўзбекистонда бундан олдинги президент сайловлари 2007 йилда ўтказилган, унинг якунларига кўра Ислом Каримов 7 йил муддатга давлат раҳбари этиб сайланган эди. У мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб келмоқда.

19 январда Ўзбекистон МСК мамлакатда рўйхатга олинган барча тўрт партияларни Ўзбекистон президенти сайловларига қўйиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Булар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎХДП) ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: