АҚШ Федерал суд маркази директори Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ - АҚШ Федерал суд маркази директори Жереми Фогел Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Марказимиз ўзбекистонлик ҳамкасблар билан алоқаларни давом эттириш ва мустаҳкамлашга тайёр. Ўзбекистонга июнда қиладиган ташрифим республика суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўзбек-америка ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб умид қиламан”, - деди Жереми Фогел.
Унинг сўзларига кўра, марказ мутахассислари Ўзбекистон суд ҳокимияти вакиллари билан судяларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича қатор учрашувлар мулоқотлар ўтказганлар.
“Биз, шунингдек, мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва ўзига хосликлари билан танишдик. Ўзбекистон ҳукумати суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва уни яхшилашга ҳаракат қилаёганлигининг ўзи диққатга сазовордир, - деди Ж. Фогел.