АҚШ “Ислом давлати” етакчилари ҳақидаги маълумот учун $20 млн ваъда қилмоқда
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – АҚШ “Ислом давлати”нинг тўрт етакчилари ҳақидаги маълумот учун $20 млн ваъда қилмоқда, деб хабар беради ВВС рус хизмати.
Давлат департаменти хабарига кўра, Вашингтон Ироқдаги ИД раҳбарларидан бири Абд Раҳмон Мустафе Кадули учун $7 млн, ҳозир сурияда ҳаракат қилаётган собиқ грузин ҳарбийси Тархан Батирашвили учун $5 млн, гуруҳнинг “матбуот котиби”Абу Муҳаммад Аднанининг қаердалигини билиш учун $5 млн беришга тайёр.
АҚШ сурия турк чегарасида ҳаракатланаётган жангариларни бошқараётган Тарик бен Тахар бен Фалих Авани Харзи ҳақида билиш учун $3 млн бериши мумкинлиги ҳам маълум қилинди.
Бундан илгари Тархан Батирашвили ва яна 11 киши АҚШ томонидан терроризмга кўмаклашаётганлар сифатида “қора рўйхатга” тиркалган эди.