АҚШ Марказий қўмондонлиги Афғонистон учун товарларни Марказий Осиё мамлакатларидан харид қилмоқчи

Дата: 15:35, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – АҚШ Марказий қўмондонлиги Афғонистон учун товарларни Марказий Осиё (МО) мамлакатларидан харид қилмоқчи, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

Марказий қўмондонлик шартнома бўлими (C-JTSCC) Афғонистон учун товарлар рўйхатига қурилиш моллари, генераторлар, электротоварлар, мебел, офис ускуналари ва маиший техника, тиббиёт буюмлари, совға ва полиграфия маҳсулотлари кириши ҳақида хабар қилди.

“C-JTSCC кўрсатилган маҳсулотларни “Марказий Осиё бизнес-портали” лойиҳаси доирасида сотиб олади. Шу орқали Марказий қўмондонлик Қирғизистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида бизнес ривожига ҳисса қўшади. Харидлар қатъийян тижорат сўровлари доирасида амалга оширилиб, унда ҳудуд хусусий тадбиркор ва компаниялари устиворлик оладилар”, - деб таъкидлади “МО бизнес-портали” лойиҳаси менежери Алмаз Дюшембиев чоршанба куни.

C-JTSCC вакили сўзларига кўра, айнан бизнес-портал маҳаллий бизнес ривожини қўллаб-қувватлаб, ҳудудий рақобат ривожига ҳисса қўшади.

МО тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш мақсадларида портал ҳудуд тадбиркорларига маслаҳат хизматлари кўрсатади. Шунингдек, таълим тренинглари ўтказилади. Маслаҳатлар бепул кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: