АҚШ Марказий қўмондонлиги янги чегара пости қурилишини молиялаштирди

Дата: 15:41, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – АҚШ Марказий қўмондонлиги ўзбек-тожик чегарасида янги чегара пости қурилишини молиялаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йил август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Лессли Вигери Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш постининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон чегарачилари қўмондони, генерал-майор Рустам Эминжонов мезбонлик қилган тадбирда янги бинолар ва уларда мавжуд имкониятлар намойиш этилди”, - дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтидаги маълумотда.

Таъкидланишича, АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу лойиҳа учун маблағ ажратди, ўзбекистонлик бир корхона эса унинг қурилишини якунлашга масъул бўлди. Мазкур муваффақиятли АҚШ-Ўзбекистон қўшма лойиҳаси одамларнинг чегарадан ноқонуний ўтиши ва миллий чегаралар оша контрабандага қарши курашдаги халқаро мақсадга жавоб беришда ҳар икки мамлакатнинг манфаатларига хизмат қилади. АҚШ ушбу икки томонлама ташаббусни қўллаб-қувватлашдан мамнун бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: