АҚШ Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмак миқдорини $28,1 млнгача кўпайтирди

Дата: 17:31, 28-02-2019.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – АҚШ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмак миқдорини $28,1 млнгача кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс Тошкентда АҚШ-Ўзбекистон йиллик иккитомонлама маслаҳатлашувлари йиғилишини ўтказдилар.

“Ўзбекистон иқтисодиёт ва бошқарув соҳасидаги ислоҳотлар бошлангани ва қўшни қўшни давлатлар, бутун дунё билан ҳамкорлик ва сармоялар учун янги имкониятлар очилганидан кейин яна бутун дунёга машҳур бўлди. Ўзбекистоннинг жаҳон аренасидаги қонуний ролини бажаришидан Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатдордир. Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг қайта тикланишини рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди”, - деб таъкидлади Э. Уэллс ўз баёнотида.

Таъкидланганишича, 2018 молия йилида АҚШ Ш.Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш бўйича молиявий ёрдам ҳажмини 2016 йилдаги $10,1 млндан $28,1 млнгача оширди.

Бундан ташқари, Америка делегацияси сиёсий, иқтисодий, таълим, маданий ва бошқа соҳаларда кенг доирадаги алоқаларни янада чуқурлаштиришга чақирди ва Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга яна бир бор қатъий ишонч билдирди.

Делегация, шунингдек, энергетика ва таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган икки меморандумни имзолади.

Учрашув якунида, АҚШ ва Ўзбекистон маслаҳатлашувларнинг кейинги босқичини 2020 йилда Вашингтонда ўтгазиш тўғрисида келишиб олдилар.

Сурат манбаи: erkintoo.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: