АҚШ молиявий шаффофликни таъминлашда Ўзбекистон тараққиётини эътироф этди

Дата: 11:31, 22-08-2019.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – АҚШ молиявий шаффофликни таъминлашда Ўзбекистон тараққиётини эътироф этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

15 август куни АҚШ давлат департаменти иқтисодиёт ва бизнес бюроси 2019 йил учун молиявий шаффофлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботини эълон қилди, унда 2018 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган давр қамраб олинади ва АҚШнинг қабул қилувчи давлатлари "молиявий шаффофликнинг минимал талабларига" риоя қилиш даражасида баҳоланади.

"Ўзбекистон қисмида ҳисоботда республика давлат бюджети лойиҳасини нашр этиш ва жамоатчилик муҳокамасини бошлаш орқали "сезиларли тараққиёт"га эришган 13 мамлакатдан бирига айланганини эътироф этади. Бюджет лойиҳаси, унинг тасдиқланган варианти ва йил якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинди. Ушбу ҳужжатлаштириш кенг жамоатчиликка тақдим этилди, шу жумладан, онлайн тарзда ҳам эълон қилинди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати (ТИВ) хабарида.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон келгусида янада тараққиётга эришиш мақсадида қарз мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотнинг оммавийлигини, бюджет ҳужжатларининг ҳаққонийлигини, давлат бюджети ижроси тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботларини тайёрлаш ва нашр этишни, қонун ҳужжатларида ёки норматив ҳужжатларда табиий ресурсларни қазиб олиш учун лицензия ва шартномаларни тақсимлаш мезонлари ҳамда тартиб-таомилларининг тўлиқ тақдим этилишини, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича тендер ғолиблари тўғрисидаги маълумотларнинг жамоатчиликка очиқлиги тавсия этилди.

Таъкидланишича, ҳисоботда АҚШ ёрдам берган 140 давлатнинг иши таҳлил қилинган.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: