АҚШ президенти Барак Обама “Твиттер”да шахсий саҳифа очди

Дата: 17:31, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – АҚШ президенти Барак Обама “Твиттер” ижтимоий тармоғида шахсий саҳифа очди. Бу ерда у ўз ёрдамчилари кўмагида эмас, балки шахсан ўзи ёзиши кутилмоқда, деб хабар қилади сешанба куни ВВС.

Ўзининг биринчи твитида Обама “Салом, Твиттер! Бу Барак. Ҳақиқий! Олти йил ўтганидан кейин улар менга ниҳоят шахсий саҳифамни бердилар”, деб ёзди.

@POTUS микроблогига (ушбу қисқартманинг маъноси President of the United States – Қўшма Штатлар президенти) биринчи твит пайдо бўлганидан кейин саккиз соат ичида саҳифага 1 миллион 280 минг киши обуна бўлди.

АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтоннинг навбатдаги президентлик сайловларида қатнашаётган хотини Хиллари “Твиттер”да Обамадан у президентлик вазифасидан кетганидан кейин @POTUS саҳифасига нима бўлиши ҳақида сўради.

“@billclinton, яхши савол. Ручка уй билан биргаликда сотилади. Билмайсанми, кимгадир, @FLOTUS саҳифаси керакмикан?” – деб хазил билан жавоб берди бунга Обама.

Янгилик билан ўртоқлашиш: