АҚШ президенти Ўзбекистон президенти ва ҳалқини Мустақиллик куни билан табриклади
Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ўзбек ҳалқини Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Сизни ва Ўзбекистон халқини 1 сентябр куни нишонланадиган мамлакатингиз мустақиллигининг 26 йиллиги билан Америка халқи номидан муборакбод этаман. Ўзбекистон миллий байрами ҳамда Сизнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятингизнинг биринчи йили якунланаётгани муносабати билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида қатъий эканимизни тасдиқламоқчиман”, - дейилади Д.Трампнинг Ўзбекистон президенти сайтида жойлаштирилган табригида.
“Биз Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган минтақада барқарорликни таъминлаш, демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Сизга ва бутун Ўзбекистон халқига ушбу қутлуғ санани шоду хуррамлик билан нишонлашни тилайман”, - дея таъкидланади хабарда.