АҚШ Россияга нисбатан қатор санкцияларни бир йилга узайтирди

Дата: 12:01, 04-03-2015.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – АҚШ президенти Барак Обама Россияга нисбатан Украинадаги таназзул муносабати билан жорий этилган қатор санкцияларни бир йилга узайтирди, деб хабар қилмоқда россия ОАВ.

Оқ уй матбуот уйининг хабар беришича, гап АҚШ ҳукумати томонидан РФ нисбатан ўтган йил 6, 16, 20 март, шунингдек 19 декабрдаги чекловчи чоралар муддатларини узайтириш ҳақида кетмоқда.

Ушбу санкциялар қатор Россия фуқаролари, шу жумладан, расмий шахслар, шунингдек, Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ҳукуматининг лавозимдаги шахсларини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, ушбу чоралар Россиянинг қатор йирик тадбиркорлари, бир неча компаниялар ва ўзибўларчи Донецк ва Луганск Халқ Республикалари раҳбарларига ҳам тааллуқли.

Б.Обаманинг сўзларига кўра, у ушбу санкциялар “2015 йил 6 мартдан кейин ҳам ўз кучида қолиши керак” деган фикрга келган. Президент баёнотида у юқоридаги чекловчи чораларни яна 1 йилга” сақлаб қолиши ҳақида айтилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: