АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида сешанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
“Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.