АҚШ ва НАТО Афғонистондаги ҳарбий миссияни расман якунладилар

Дата: 15:52, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Душанба куни НАТО ва АҚШнинг ҳарбий кучлари Афғонистонда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича ҳарбий миссияни расман якунладилар. Қобулда бўлиб ўтган тантанали маросимда Афғонистонда ҳавфсизликка кўмаклашиш халқаро кучлари (ҲКХК) иштирокчилари бўлган мамлакатларнинг байроқлари туширилди, деб хабар қилади Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

“НАТО аста секин афғон хавфсизлик кучларини тайёрлаш ва уларга кўмаклашиш вазифаларини бажаришга ўтади, - деди ҲКХК қўмондони Жон Кэмпбелл. – Афғонлар ушбу вазифаларни бажариш учун барча зарур имкониятларга эга. Халқаро кучлар раҳбари “афғон армия, полиция ва маҳаллий кучлари ўз ҳалқини ҳимоя қила олиши”гаумид билдирди, деб хабар беради Khaama Press.

НАТО ва АҚШнинг асосий контингенти Афғонистонни “Толибон” ҳаракати гуруҳлари ва уларга иттифоқдош кучларнинг сезиларли даражада фаоллашиши баробарида тарк этмоқда. Фақат кейинги йилда афғон кучлари йўқотишлари 6,5% кўпайиб, 4,634 минг кишини ташкил қилди, деб таъкидлайди ТАСС.

Ўтган шанба куни Қобулга АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгел кутилмаган ташриф билан келди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетиш суръатларини пасайтириш ва режадагидан кўпроқ киши қолдиришга мажбур бўлмоқда.

Шундай қилиб, жорий йил охирида Афғонистонда режадаги каби 9,8 минг эмас, балки 10,8 минг америка солдат ва офицерлари қолади. 2015 йил охирида АҚШ ҳарбийлар сони 5,5 минг кишигача камаяди.

Афғон ҳарбий кампанияси америка ҳарбий кучлари учун энг давомли ва қонли ҳарбий кампания бўлганига эътибор қаратилмоқда. Кейинги 13 йилда Вашингтон Афғонистонда 2,21 минг ҳарбий йўқотди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: