АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши курашда ҳамкорлик қилмоқдалар

Дата: 16:14, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари Тошкентда икки мамлакатнинг ядро контрабандасига қарши курашдаги ҳамкорлигини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув доирасида иштирокчилар ғаразли кишилар томонидан ядро қуроли ва бошқа радиоактив моддаларни сотиб олиш ҳавфи ҳақида фикр алмашдилар.

“Ушбу муҳокамалар томонлар 2012 йил мартда имзолаган Ядро контрабандасига қарши кураш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режаси доирасидаги ҳамкорликнинг давомидир”, - дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот релизида.

Шунингдек, тарафлар қўйилган вазифаларни бажаришда ижобий натижалар бўлганини муҳокама қилиб, бундан кейинги ҳамкорлик йўлларини белгилаб олдилар.

Эслатиб ўтамизки, Ядро контрабандасига қарши кураш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режаси ҳукуматларнинг ядро қуроли ва бошқа радиоактив моддалар контрабандасига қарши курашдаги қадамларини белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: