АҚШ ўз хафвсизлигини Марказий Осиёдаги барқарорлик билан боғлиқ ҳолда кўрмоқда

Дата: 18:08, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – АҚШнинг хафвсизлиги Марказий Осиёнинг барқарорлигига яқиндан боғлиқ. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби ўринбосари Энтони Блинкен Вашингтондаги Брукингс институтида қилган чиқишида маълум қилди. Унинг баёноти чоршанба куни Қирғизистондаги америка элчихонаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

“Афғонистондан қўшинларимиз олиб чиқиб кетила бошлаши баробарида Марказий Осиё АҚШ учун катта аҳамият касб этмай қолди, деган фикр тарқала бошлади. Бу ундай эмас... биз ҳудудда ҳамкорликни ривожлантириш сиёсатига содиқмиз. АҚШнинг хафвсизлиги Марказий Осиёдаги барқарорлик билан яқиндан боғлиқ”, - деди Блинкен.

У АҚШ ушбу ҳудудда катта салоҳият кўраётганлигини таъкидлади. Чунки ҳудуд “Истамбул ва Шанхайни боғловчи иқтисодий кўприк вазифасини ўтаб, бизнес ривожи ва янги технологиялар тараққийси учун шароит яратиши мумкин”.

Э. Блинкеннинг сўзларига кўра, АҚШ Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантирар экан уч мақсадни кўзлайди. Булар ўзаро ҳавфсизликни таъминлаш учун ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий соҳада янада яқин алоқаларни ривожлантириш ва янада самаралироқ давлат бошқарувини илгари суриш ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш.

“Бугун Марказий Осиё нафақат бой ресурсларга, балки ёш тадбиркорлик салоҳиятига ҳам эга. Янги авлоднинг умидларини оқлаш учун Марказий Осиё мамлакатларига уларни глобал тизимга интеграция қилган ҳолда мамлакатларга келажакнинг мустаҳкам асосини яратишда ёрдам беришни истаймиз”, - деб хулоса қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: