АҚШ Ўзбекистон миллий кутубхонасини модернизация қилишга ёрдам беради

Дата: 18:43, 25-08-2017.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва  Ўзбекистондаги Америка Қўшма Штатлари элчихонаси икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Америкаликлар ўқув залларидан бирини техник воситалар билан жиҳозлашга ёрдам берадилар. 

Томонлар ўзаро маданий ва ахборот соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни, илмий, маърифий ва маданий анжуманлар,  китоб кўргазмалари ҳамда тадбирларни ўтказишни, миллий мерос ва замонавий нашрлар нусхаларини алмашиш, замонавий кутубхона технологияларини, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг энг янги шакл ва услубларини, ахборот-кутубхоначилик фаолиятини ташкил қилишда ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирмоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, Миллий кутубхона 14 ахборот-кутубхона марказлари ҳамда 12 мингдан ортиқ ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштиради ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этади. 

 Миллий кутубхона АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда 2010 йилдан буён АҚШ Давлат департаменти томонидан бўлиб ўтадиган бир қанча алмашув лойиҳаларида иштирок этиб келмоқда. “Халқаро ташриф дастури”, “Фулбрайт Дастури” шулар жумласидандир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: