АҚШ Ўзбекистон қўшнилари билан дўстона муносабатларда бўлишини муҳим деб ҳисоблайди
Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон учун қўшнилари билан дўстона муносабатларда бўлиши муҳим. Буни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари Даниэл Розенблюм Тошкентда 6 сентябрда журналистларнинг саволларига жавоб бера туриб таъкидлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Журналистнинг саволи Ўзбекистон раҳбарият алмашганидан кейин Россия билан яқинлашиши мумкинлиги ва бу АҚШда қандай реакция туғдириши мумкинлигига доир эди.
Д.Розенблюм бунга жавобан Ўзбекистон келажаги ҳақида ҳеч қандай тахмин қилмаслигини, лекин АҚШ ҳукумати томонидан ҳар доим бардавом равишда таъкидлаб келинаётган икки жиҳатга тўхталиб ўтишини айтди.
“Биринчидан – дунёдаги ҳар бир давлатнинг, ва айниқса, Марказий Осиёдаги давлатларнинг мустақиллик ва суверенитети биз учун муҳим. Мустақиллик ва суверенитет дегани ҳар бир мамлакат қайси ташкилот билан алоқа қилиши ва унинг аъзоси бўлиш бўлмаслигини ўзи ҳал қилишини англатади. Ва у ёки бу мамлакат билан муносабатларини ўзи белгилайди. Биз Ўзбекистоннинг ушбу ҳуқуқини келажакда ҳам қўллаб-қувватлаймиз”.
“Ва иккинчидан. Ўзбекистон учун қўшнилари билан дўстона муноабатларда бўлишини муҳим деб ҳисоблаймиз. Ва Ўзбекистон Россия, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ёки Қозоғистон билан яхши муносбатларда бўлса, бу АҚШ учун ҳам зарарли бўлади, деб ўйламайман”, - деб жавоб берди америкалик дипломат.