АҚШ Ўзбекистон Ядро физикаси институти учун махсус транспорт тақдим этди

Дата: 16:51, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – АҚШ Ўзбекистонга радиоактив материалларни хавфсиз ташишни таъминлаш учун махсус юк транспорти берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ядро физикаси институтига транспортни топшириш маросимида АҚШ элчихонасидаги экспорт ва чегаралар хавфсизлиги бўлими ҳамда АҚШ энергетика вазирлиги ҳузуридаги ядровий хавфсизлик миллий маъмурияти (DOE/NNSA) вакиллари иштирок этишди.

Махсус транспортнинг топширилиши радиоактив ва ядровий материаллар хавфини камайтириш бўйича АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликка яна бир мисол ҳисобланади.

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонаси зарарли ушбу транспортнинг етиб келиши ҳисобига моддаларни ташишнинг хавфсиз тури ёрдамида Ўзбекистон фуқароларини ҳимоялашдаги салоҳиятини оширди.

Эслатиб ўтамизки, АҚШ энергетика вазирлиги ҳамда АҚШ элчихонасидаги экспорт ва чегаралар хавфсизлиги бўлими потенциал зарарли моддалар солувчи хавфларни йўқ қилиш бўйича умумий саъй-ҳаракатлар доирасида радиоактив ва ядровий материалларни ташиш ва улардан ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистон радиацион хавфсизлик маркази билан ҳамкорликда ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: