АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни ва уларнинг Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсирини маъқуллайди – Болтон

Дата: 14:37, 18-07-2019.

Тошкент. 18 июль. ЎзТАГ – АҚШ Ўзбекистондаги ислоҳотларни ва уларнинг Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсирини маъқуллайди, деб маълумот берди АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

"17 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Роберт Болтон билан учрашди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Томонлар ўзбек-америка муносабатларининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Афғон йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш чоғида америка томони, Ўзбекистон Афғонистонни тинч ва осойишта мулоқот қилиш, ижтимоий-иқтисодий реабилитация қилиш механизмларини ишга тушириш, уни Марказий Осиёда (МО) кўп қиррали минтақавий алоқаларга жалб этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликнинг янги соҳаларини аниқлаш мақсадида турли даражаларда мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

"Бугун (17 июль – ЎзТАГ) Ўзбекистон ташқи ишлар вазири А.Комилов билан ажойиб учрашув ўтказди. Биз томонларни қизиқтирган кўплаб масалаларни ва ҳамкорлигимизни илгари суришнинг энг яхши усулларини муҳокама қилдик. Биз Ўзбекистондаги ислоҳотларни ва уларнинг Марказий Осиёнинг бутун минтақасига ижобий таъсирини қўллаб-қувватлаймиз. АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигини чуқурлаштиришни сабрсизлик билан кутамиз", - деб ёзади у ўзининг Twitter саҳифасида.

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: