АҚШ Ўзбекистонга 300 ошиқ бронеавтомобиллар етказиб беришни якунлади

Дата: 11:46, 28-08-2015.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – АҚШ Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 328 бронеавтомобиллар етказиб беришни якунлади, деди журналистларга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблум.

“MRAPsларни етказиб бериш бўйича ўтган қишда бошланган лойиҳа ҳозирда якунланди”, - деб хабар қилди Розенблюм.

Унинг сўзларига кўра, бронеавтомобилларни етказиб бериш доирасида Ўзбекистон ҳарбийлари улар билан ишлашга ўргатилади.

Маълумки, январда Д.Розенблюм АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 328 бронеавтомобиллар етказиб бериши ҳақида маълум қилган эди. Хусусан, гап 308 йирик габаритли минага қарши кучайтирилган ҳимояга эга бронемашиналар – Mine-Resistant Ambush Protected vehicles (MRAPs) ҳамда 20 зирҳли таъмир-эвакуация машиналари ҳақида кетган эди. Ушбу машиналар олдин АҚШ ҳарбийлари томонидан ишлатилган.

Бундан олдинроқ пайшанба, 27 августда, Д.Розенблюм Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашган. Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган эди. Шунингдек, суҳбатда Афғонистондаги вазият ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: