АҚШ Ўзбекистонга бензин тақчиллигига қарши кураш технологияларини беради

Дата: 20:09, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – АҚШнинг Метанол иститути “Ўзбекнефтегаз” МХКга метанолдан автомобиль бензинига қўшимча сифатида фойдаланиш технологиясини тақдим этади, дея хабар беради РИА Новости сешанба куни “Ўзнефтмаҳсулот” АК вакилига асосланган ҳолда.
“Томонлар метанолни Ўзбекистонда автомобиль ёқилғисига жорий қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладилар”, - деб хабар берган агентлик ҳамсуҳбати.
У “Ўзбекнефтегаз” ДАК метанолдан компания автокорхоналаридаги автомобилларда қўшимча сифатида фойдаланиш ишларини олиб бораётганлигини ва ушбу стандарт кейинчалик мамлакат бўйлаб қўлланилиши мумкинлигини эслатди.
Нефт қазиб олиш пасайиши шароитларида Ўзбекистон ҳукумати муқобил ҳом-ашё манбалари - синтетик ёқилғи (GTL - gas to liquid), сланец рудасини қайта ишлаш ва метанолдан нефт маҳсулотлари олиш жараёнларини тезлаштирмоқда.
2009 йилда Ўзбекистондаги энг йирик кимё корхонаси  - “Навоиазот” ОАЖда йилига қуввати навбати билан 12 минг ва 2 минг тонна А маркали метанол ва диметилэфир (ДМЭ) ишлаб чиқариш линияларини ишга туширди. 2012 йилда ҳукумат “Ўзкимёсаноат” ДАКга яқин йиллар ичида А маркали метанолни ишлаб чиқаришни кўпайтиришни топширди, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: