АҚШ Ўзбекистонга ИД қарши коалицияга қўшилишни таклиф қилди
Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Қўшма Штатлар Ўзбекистонга “Ислом давлати” (ИД) террористик гуруҳига қарши коалицияга қўшилишни таклиф қилди. Бу ҳақида журналистларга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблум жума куни маълум қилди, деб хабар қилади ТАСС ўзбек ОАВ асосланган ҳолда.
“Биз Ўзбекистон ва бошқа кўплаб давлатларга мақсади нафақат ҳарбий қарши туриш, балки ИД молиялашга қарши кураш бўлган коалицияга қўшилишни, уларнинг чегаралардан ҳаракатланиши ҳақида маълумотлар билан алмашинишни таклиф қилдик, - деб таъкидлади у. – Ўзбекистон билан ҳавфсизлик борасидаги ҳамкорлигимизга келсак, бунда хавфсизлик хизматларимиз ўртасида маълумоталмашинувнинг фаоллашганини кўраяпмиз”.
Шунингдек, Розенблюм Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик мавзусига ҳам тўхталди.
“Биз Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдормиз ва Ўзбекистон барқаролиги тарафдоримиз”, - деб ишонтирди у.
Олдин хабар қилилгани каби Д.Розенблюм АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 328 бронеавтомобиллар етказиб беришни якунлагани ҳақида маълум қилган эди. Хусусан, гап 308 йирик габаритли минага қарши кучайтирилган ҳимояга эга бронемашиналар – Mine-Resistant Ambush Protected vehicles (MRAPs) ҳамда 20 зирҳли таъмир-эвакуация машиналари ҳақида кетган эди. Ушбу машиналар олдин АҚШ ҳарбийлари томонидан ишлатилган.
Бундан ташқари, давлат департаменти вакили ташриф доирасида республика ТИВ ва адлия вазирликларида учрашувлар ўтказган.


