АҚШ Ўзбекистонга тиббий муассасалар учун бойинтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради

Дата: 15:33, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – АҚШ Ўзбекистон тиббий муассасалари учун бойинтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бугун Тошкентда тақдим этилган ушбу дастур АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон ҳукумати ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Тошкентдаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, дастур жорий йилнинг ноябрига қадар мўлжалланган бўлиб, у имконияти чегараланган болалар, силга қарши диспансерлар ва бошқа тиббий муассасалар беморларининг овқатланишини яхшилашга қаратилган. АҚШ жами 20 минг киши учун 112 тонна бойинтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради. Қиймати 311,8 минг доллар бўлган биринчи партия 107 тиббиёт муассасаси, шу жумладан, “Мурувват” ва “Саховат” уйлари ҳамда мамлакатдаги ихтисослашган даво муассасалари орасида тарқатилади.
Маҳсулотларни тиббиёт муассасаларига етказиб бериш ва уни тарқатишни назорат қилиш билан “Соғлом авлод учун” жамғармаси шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: