АҚШ Ўзбекистонга "Жаслиқ"қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди

Дата: 13:45, 01-05-2019.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – АҚШ Ўзбекистонга диний сабабларга кўра айбланган кўплаб маҳбусларни сақловчи “Жаслиқ” қамоқхонасини тавсияси бўйича “Халқаро диний эркинлик” ҳисоботини тақдим этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон Хитой, Мьянма, Россия, Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон сингари “диний эркинликларни бузаётган” 16 давлатлар рўйхатига киритилган.

Муҳим ижобий ўзгаришлар бўлаётганига қарамай, "диний эркинликдаги жиддий бузилишлар" давом этаётганлиги қайд этилмоқда.

"Минглаб мусулмонлар аввалгидек диний экстремизмда айбланиб қамоқхоналарда қолмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев маъмурияти амнистия йўли билан бирорта ҳам диний экстремизм бўйича айбланган маҳбусни реабилитация қилмаган. Ҳукумат аввалги маҳбусларнинг ҳеч бирига ўзини тўла оқлаш имконини бермади", - дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, АҚШнинг Диний эркинлик бўйича комиссияси ҳижобда ўқиётган ўқувчиларни Ўзбекистондаги мактаб ва коллежларда машғулотларга киритилмагани ва бу вазиятни танқид қилган блоггерларнинг ҳибсга олиниши ва жаримага тортилишига йўл қўйилганини қайд этади.

Шу муносабат билан комиссия Ўзбекистон ҳукуматини 1998 йилги "Дин тўғрисидаги қонун"ни қайта кўриб чиқишга ва диндорларнинг ҳуқуқларини халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мос келишини таъминлашга чақирди.

Сурат манбаи: gorobzor.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: