АҚШ Ўзбекистонни ИДга қарши коалицияга қўшилишга ундамоқда

Дата: 21:28, 24-12-2015.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Вашингтон Тошкент билан Ўзбекистоннинг Россияда таъқиқланган “Ислом давлати”га қарши коалицияга қўшилишга ундашда давом этмоқда. Бу ҳақида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм маълум қилди, деб хабар қилади “Интерфакс”.

“Биз Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан ҳақида гаплашишда давом этмоқдамиз”, - деб таъкидлади Д.Розенблюм.

Унинг сўзларига кўра, бу минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам таалуқли. Чунки “бу халқаро ҳамжамиятнинг барча мамлакатларига ҳам таклифдир”.

Эслатиб ўтамизки, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 2014 йил сентябрдан бошлаб жангарилар позицияларга авиахужумлар уюштирмоқда. Унга 20 ортиқ давлатлар киради. Сурия ва Ироқ ҳудудидаги террористларга қарши операциялар ушбу мамлакатлар армиялари томонидан, шунингдек, курд гуруҳлари ва кўнгиллилар отрядлари томонидан ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: