АҚШда бўлиб ўтаётган кўргазма ўзбек “икат”ига бағишланди

Дата: 17:13, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – АҚШда бўлиб ўтаётган кўргазма ўзбек “икат”ига бағишланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбектуризм” МК асосланган ҳолда.

“Жорий йилнинг 19 мартидан 10 июлга Алабама штатидаги (АҚШ) Бирмингем Санъат музейида “Камалакнинг барча ранглари” кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистонда XIX асрда яратилган чопон, пойафзаллар, бош кийимлари, сумкалар ва ҳатто заргарлик буюмларидан иборат ёрқин коллекция тақдим этилган”, - дейилади компания сайтидаги хабарда.

Аниқлаштирилишича, “икат” сўзи “mengikat” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “боғламоқ” деган маънони англатади. Текстил саноатида ушбу атама матони тайёрлашнинг ўзига хос техникасини билдириб, унда мато иплари бевосита тўқишдан олдин бўялади. Четлари текис бўлмаган бетакрор нақшли матолар ҳам ана шу ном билан аталади.

 Кейинги ўн йилликлар давомида икат нақшлари дизайн саноатида кийим кечак ва мебель чиқаришдан тортиб, безак санъатида ҳам фойдаланилмоқда.

 “Икатнинг томирлари асрлар қаърига бориб туташган бўлиб, кўплаб маданиятлар билан кесишган. Ушбу услуб Америка, Япония, Индонезия, Ҳиндистон каби дунёнинг турли жойларида бир биридан мустақил ҳолда ишлаб чиқилгандир”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: