АҚШда грипп билан касалланган паррандалар сони 20 млнга етиши мумкин

Дата: 12:21, 01-05-2015.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – АҚШда грипп билан касалланган паррандалар сони 20 млнга етиши мумкин, деб хабар беради ТАСС.

Американинг Айова штатида уй паррандаларининг H5N2 гриппи билан касалланигангигига доир 5 ҳолат қайд этилди. Пайшанба куни маҳаллий ҳокимият берган хабарга кўра, ушбу штатда гриппга чалинган қушлар сони 5,5 млнга етиши мумкин.

ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб грипп билан касалланган қушлар сони 20 млнга етиши мумкин. Илгари АҚШда бундай ҳолат қайд этилмаган эди.

Мамлакатдаги қоидаларга кўра, ушбу вирус юқтирган паррандалар тезда йўқ қилиниши керак.

Айовада тухум қиладиган наслдаги паррандалар гриппга чалингани таъкидланмоқда. Уларнинг умумий сони 60 млн. атрофида. Миннесотада ҳам парранда гриппига чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

Умуман, H5N2 типидаги вирус 12 америка штатида топилди. Миллионлар касалланган паррандалар йўқ қилинди. Олимлар ушбу вируснинг паррандалардан инсонларга ўтиш ҳолатларини қайд қилмадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: