АҚШда оммавий отишмаларда ўзбекистонликлар жароҳат олмади – ТИВ

Дата: 17:17, 05-08-2019.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонликлар АҚШда оммавий отишмаларда жароҳат олмадилар, деб маълум қилади Ўзбекстон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги кунларда АҚШнинг бир қатор йирик шаҳарларида тинч аҳолини оммавий қирғин қилиш ҳоллари содир этилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 августда Техас штатининг Эль-Пасо шаҳрида Walmart супермаркетида отишма содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, қуролли ҳужум қурбонлари 20 кишига етди, 26 киши тан жароҳати олди, 21 ёшли гумонланувчи Патрик Крузиус қўлга олиндин. Жиноятнинг сабаблари аниқланмоқда.

Бундан ташқари, Огайо штати Дейтон шаҳрида 4 август кечаси отишма содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши, жумладан, тажовузкорнинг ўзи ҳалок бўлган. 27 киши жароҳат олган.

Бундан ташқари, отиш ҳодисаси Иллинойс штатидаги Чикагода қайд этилган. Fox News маълумотларига кўра, 4 августда маҳаллий вақт билан 1.30 да отишма Чикагодаги ғарбий паркдаги машинада оломонга ўт очди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 7 киши турли оғирликларда жароҳат олган.

"5 август ҳолатига кўра, Техас ва Огайо штатларида, шунингдек, Чикаго шаҳрида содир бўлган фожиали ҳодисалардан жабрланган ва жабрланганларнинг рўйхатларида Ўзбекистон фуқаролари йўқ", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: tass.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: