АҚШда Ўзбекистон фуқароси терроризм учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Дата: 15:35, 08-01-2016.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Фазлиддин Қурбонов АҚШда терроризм учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар қилади КазТАГ АҚШ юстиция департаментига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон фуқароси 33 ёшли Фазлиддин Қурбонов бугун хорижий террорчилик гуруҳига моддий ёрдам кўрсатгани ва ва рўйхатга олинмаган портловчи моддани тайёрлагани учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинди. У жазони федерал турмада ўтайди”, - дейилади хабарда.

Ф.Қурбонов Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзоси бўлгани ҳам таъкидланмоқда.

“2012 йил ёзидан бошлаб 2013 йил майда қўлга олингунга қадар Айдахо штати Бойсе шаҳрида яшаган Қурбонов электрон почта ва Skype орқали Ўзбекистон Исломий ҳаракати хорижий террористик ташкилоти сайтини маъмурлаш билан шуғулланган шахслар билан мулоқот қилган. Қурбонов улар билан америкаликларга нафрати, айниқса, ҳарбийларга нафратини, бомба тайёрлаш истагини, АҚШдаги терактнинг эҳтимолий нишонлари, жумладан, Айдахо ва Техасдагиҳарбий базалар, шунингдек, портловчи момда тайёрлаш бўйича йўриқнома олиш истагини муҳокама қилган”, - деб аниқлаштирилади хабарда. 

Хабар қилинишича, 15 ноябрдан 16 майгача Ф.Қурбонов Бойседаги хонадонида 2012 йилда сотиб олган бомбани тайёрлаш қисмларини сақлаган ва улар кейинчалик ФТБ  агентлари томонидан тинтувда топиб олинган.  

Экспертнинг сўзларига кўра, Ф.Қурбонов томонидан сотиб олинган бомбани тайёрлаш қисмлари “анча зиён келтириш”га қодир бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: