АҚШда ўзбекистонлик талабалар сони 7,9% ўсди

Дата: 10:16, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Сўнгги йилда АҚШда ўзбекистонлик талабалар сони 7,9% ўсиб, 530 кишига етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015-2016 ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар Қўшма Штатларда асосан бакалавриатда ўқимоқда. Улар барча талабаларнинг 50% ташкил қилди. Яна 35% талабалар магистрантлар, 10% эса қўшимча амалий тайёргарликдан ўтаётганлар, қолган 5% инглиз тили, қисқа муддатли ўқишлар каби даражаларга эга бўлмаган ўқишларда ўқиётганлардир”, – деб таъкидлашди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Ушбу рейтингда биринчи ўринни Хитой эгаллади. Бу мамлакатдан АҚШда 328 мингдан зиёд талабалар таълим олмоқда. Иккинчи ўринни Ҳиндистон деярли 166 минг талаба билан эгаллаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: