АҚШлик мутахассислар Ўзбекистонда илмий туризмни ривожлантиришга ёрдам беради

Дата: 15:50, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Дунёга машҳур Смитсон институти (АҚШ) мутахассислари Ўзбекистонда илмий туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу мавзу, шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий-тамаддун меросини ўрганиш мамлакатга Смитсон институти делегацияси ташрифининг мақсади бўлди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотига кўра, 15 январгача америка институти экспертлари Ўзбекистонда маданият, иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, музейлар ва таълим муассасаларида бир қатор учрашувлар ўтказадилар. Учрашувларда республиканинг туризм салоҳияти ва соҳани янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, Тошкент ва Хива шаҳарларида тадқиқотлар олиб боришга қаратилган. Уларнинг натижалари бўйича ушбу шаҳарларда туризмни янада ривожлантиришга қаратилган баҳолар ва тавсиялар билан институтнинг ҳисоботлари тайёрланади.

Эслатиб ўтамизки, Смитсон институти таълим ва илмий-тадқиқот тузилмалари тизимини ўзида мужассамлаштиган. Институтнинг музей комплекси экспонатлар, музей бойликлари ва осори атиқаларнинг дунёдаги энг катта жамланмаси ҳисобланади.

Институт таркибига 19та музей, 9та илмий-тадқиқот марказлари, ҳайвонот боғи ва 45та АҚШ штатлари, Пуэрто-Рико ва Панамада Смитсон институти флиаллари ҳисобланадиган 200дан ортиқ музей ва муассасалар киради. Улардан 10та музей Вашингтондаги Миллий ёдгорликлар ва музейлар комплексида жойлашган.

Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_7_r_3641.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: