АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий операцияси йилларида 220 минг киши ҳалок бўлди

Дата: 14:26, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – “Дунё шифкорлари ядро урушининг олдини олишга қарши” халқаро ташкилотининг маърузасида таъкидланишича, АҚШнинг Ироқ, Покистон ва Афғонистондаги терроризмга қарши уруши йилларида 1,3 млн. киши ҳалок бўлган, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Энг кўп йўқотишлар Ироқ ҳисобига тўғри келди – бу ерда 1 млн киши ҳалок бўлган. Ўз навбатида, Афғонистонда 220 минг киши, Покистонда 80 минг киши уруш қурбони бўлган.

Маърузада айтилишича, олинган маълумотлар, одатда ОАВ, экспертлар ва нодавлат ташкилотлари томонидан келтириладиган қурбонлар сонидан деярли 10 бараварга ошиқ.

Шунингдек, 3 млн. атрофида аҳоли юқоридаги мамлакатлардан қочиб кетишга мажбур бўлганликлари ҳам таъкидланади.

Қайд қилиш зарурки, бугунда турли сабабларга кўра 2млндан 4 млнгача афғон ўз мамлакатидан ташқари – Покистон ва Эронда дарбадар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: