АҚШнинг сиёсий масалалар бўйича давлат котиби ўринбосари Ўзбекистонга келади

Дата: 16:08, 24-03-2018.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 25-27 мартда АҚШнинг сиёсий масалалар бўйича давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Ўзбекистонга келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) АҚШ Давлат департаменти матбуот хизматига таянган ҳолда

У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов билан ислоҳотларнинг боришини муҳока қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, у АҚШнинг Афҳонистондаги вазиятни ўнглаш бўйича халқаро конференциядаги америка делегациясига бошчилик қилади.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, юқорида айтиб ўтилган халқаро конференцияда қатнашиш учун ЕИ ташқи сиёсий муассасаси раҳбари, БМТ Бош котиби, Хитой ТИВ раҳбари таклиф этилган. Россия делегациясига РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров бошчилик қилади.

Сурат манбаи: http://anons.uz/article/politics/18160

Янгилик билан ўртоқлашиш: