АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Нью-Йоркдаги теракт терговига қўшилди

Дата: 16:07, 02-11-2017.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Нью-Йоркдаги теракт терговига қўшилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) америка дипвакиллигининг Ўзбекистон пойтахтидаги элчихонаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“АҚШ Давлат департаменти вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Биз текширув бўйича барча саволларни Федерал қидирув бюроси ва Нью-Йорк полиция департаментига йўллаяпмиз. Биз қурбон бўлганларнинг оилалаларига ҳамдардлик билдирамиз, Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган бу даҳшатли террорчилик ҳаракатидан жабрланганларнинг соғайиб кетиши учун дуо қиламиз”, - деб таъкидланади АҚШ элчихонаси матбуот котиби Хизер Науертнинг элчихона сайтида эълон қилинган баёнотига асосланган ҳолда.

Айни пайтда дипвакиллик журналистлар томонидан террорчи Сайфулло Соипов муқаддам грин-карта ютиб олгани ва унинг ёрдамида АҚШга доимий яшашга кетгани ҳақидаги маълумотни ҳозирча тасиқлагани ёки радъ қилгани ҳам йўқ.

Олдинроқ 29 ёшли ўзбекистонлик иммигрант Сайфулло Соипов сешанба куни кечаси Манхэттен кўчаларида “европа схема”си бўйича теракт уюштиргани маълум бўлган эди. У пикапни ижарага олиб, унда велосипед йўлагида ўзига дуч келган барчани босиб кетган. Натижада 8 киши вафот этган ва 15 киши касалхонага ётқизилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: