АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги баёнот чиқарди

Дата: 10:43, 13-05-2015.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ОАВга Андижондаги воқеаларнинг 10 йиллигига бағишланган баёнотини тарқатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Андижонда 2005 йил 13 майда бўлиб ўтган воқеаларга 10 йил тўлиши муносабати билан Қўшма Штатлар ушбу воқеаларда ҳаётни тарк этган ёки жабр чекканларнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия билдиради. Бизнинг Ўзбекистон билан умумий мақсадларимиз кўп ва биз ҳамон ярашиш, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантириш тарафдоримиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ва халқаро мажбуриятларини тўлақонли амалга оширишга чақиради”, - дейилади баёнотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: