АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Қашқадарё силга қарши кураш касалхонасига ташриф буюрди
Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Л. Спратлен Қашқадарё силга қарши кураш касалхонасига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, бу Памела Л. Спратленнинг вилоят тиббий муассасаларига кейинги олти ойдаги иккинчи ташрифидир. Сўнгги марта у бу ерга 24 мартда Бутунжаҳон силга қарши курашиш кунида ташриф буюрган эди.
П.Спратлен касалхонага ташриф буюриб, АҚШ Халқаро ҳамкорлик агентлиги (USAID) тренингларида ўқитилган шифокорлар билан учрашди. Бу врачлар бу ерда силнинг дориларга таъсирсиз турлари бўйича консилиумлар ўтказадилар. Шунингдек, элчи беморларни хасталикдан бутунлай даволангунга қадар даволанишга ишонтирувчи тиббиёт ҳамширалари билан кўришди.
Эслатиб ўтамизки, USAIDнинг Силга қарши кураш бўйича қиймати $7,6 млн бўлган 5 йиллик дастурининг асосий мақсади мамлакатда сил билан оғриш даражасини камайтириш ва унинг даволаниши қийин турлари тарқалишининг олдини олишдан иборат.