АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишни тугатиш бўйича ишларда илгарилаш борлигини таъкидлаб ўтди

Дата: 16:49, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спартлен пахта теримида болалар меҳнатини фойдаланишни тугатиш бўйича ишларда илгарилаш борлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз ушбу соҳада пахта тармоғида илгарилашни кўраяпмиз ва Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликдан илҳомланмоқдамиз”, - деб таъкидлади у ва ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилишидан умид билдирди.

Спартленнинг сўзларига кўра, “Ўзбекистон ишлаб чиқаришни диверсификация ва модернизация қилишга ҳаракат қилмоқда”.

Бундан олдин баъзи россия ОАВ хабар қилганлари каби, 2015 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан тизимли равишда фойдаланиш ҳолатларини аниқламади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: