АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳозирги элчиси Қозоғистондаги дипломатик миссияга раҳбарлик қилади

Дата: 17:23, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – АҚШнинг Ўзбекистондаги амалдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жорж Крол қўшни Қозоғистонга ўтиб, бу ердаги АҚШ дипломатик миссияга раҳбарлик қилади, деб хабар берди Podrobno.uz агентлиги.

Бу ҳақида нашрга дипломатнинг ўзи яқинда Бухорога қилган ташрифи доирасида хабар берган.

“Элчи ҳозирда унинг номзоди АҚШ Сенати томонидан маъқулланишини кутаётганлигини айтди”, деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ АҚШнинг Қозоғистонлаги элчихонасини ҳозир Ўзбекистонда элчилик қилаётган Жорж Крол бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

58-ёшли Ж.Крол АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб 2011 йил 10 июнда тайинланган эди. Бундан олдин эса у АҚШнинг Беларусиядаги элчиси, давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: