АҚШнинг Ўзбекистондаги Вашингтондаги маслаҳатлашувларнинг ўз талқинини тарқатди

Дата: 13:23, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2016 йил 19 январда Вашингтонда ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларга доир маълумотларнинг ўз талқинини тарқатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“19 январда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал Ўзбекистоннинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раундини ўтказиз учун ташриф буюрган делегациясини қутлади”, - дейилади хабарда.

“Маслаҳатлашувлар доирасида делегация аъзолари давлат котибининг биринчи ўринбосари Хизер Хиггинботт ва АҚШ бошқа юқори мартабали амалдорлари билан сиёсий жараёнлар, минтақавий хавфсизлик, инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, таълим ва маданий алмашинувлар, иқтисодий ривожланиш ва савдо ва ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалаларни муҳокама қилиш мақсадларида учрашдилар”.

“Ҳар йили ўтказиладиган иккитомонлама маслаҳатлашувлар 2009 йилда бошланган бўлиб, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва барча минтақавий масалалар юзасидан ҳамкорликка эришишга йўналтирилган таркиблаштирилган сиёсий мулоқотлардир. Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан очиқ ва конструктив мулоқот асосида ҳамкорликни кенгайтиришга умид қилмоқда”, - дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.

Олдинроқ биз сиёсий маслаҳатлашувларнинг ЎЗбекистон ТИВ версиясини эълон қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: