Абдулазиз Камилов Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг асосий вазифалари ҳақида сўзлаб берди

Дата: 15:50, 26-02-2018.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Москвадаги (Россия) “Россия сегодня” ХАА мухбири саволига жавоб бера туриб, Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг асосий вазифалари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз ушбу масалани Сергей Викторович (Лавров) билан Нью-Йоркда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси қўллаб-қувватланган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг махсус мажлиси доирасида муҳокама қила бошлаган эдик”, - деди Камилов.

Унинг сўзларига кўра, муҳокама қилинадиган асосий масала – афғон можаросини сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш йўлларини қидиришдир. “Биласизми, бу муаммо муҳокама қилинадиган турли таркиб, гуруҳлар бор. Бугун улар бу ерда санаб ўтилди”, - деб давом этди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

“Айрим фарқларга қарамасдан, барибир, аслида, бу барча форматларда сўз бир нарса ҳақида кетади. Яъни, бу сиёсий ечимларни излашдир. Чунки ҳамма бу муаммони ҳарбий ечими йўқлигини тушуниб етиши мумкин”, - деб таъкидлади Камилов.

Биз Тошкент анжуманидан кўзлаган мақсадларга келсак, асосий вазифаларидан бири, деб давом этди вазир, бу Афғонистонда юзага келган қийин вазиятни ҳисобга олган ҳолда, муаммони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигидан келиб чиқиб, биз энг аввало, ҳарбий мухолифатга ҳам минтақавий ва глобал даражада умумий ёндашув борлиги ҳақида жиддий сигнал йўналтирилиши истаймиз. Бу ёндашув марказий ҳукумат билан ҳеч қандай шартларсиз музокаралар столига ўтириш вақти келганлигидадир. “Ва агар томонларда қандайдир саволлар мавжуд бўлса, улар биз бошланишини истаган мулоқот давомида муҳокама мавзуси бўлиши мумкин”, - деб қайд этди ТИВ раҳбари.

Камиловнинг фикрига кўра, “бутун бу жараённи, музокаралар форматини белгилашда ҳал қилувчи рол Афғонистонга, афғонларнинг ўзларига тегишли”.

“Таклиф олган томонларга келсак, деб таъкидлади вазир, биз реаллик, ушбу жараёнларга жалб этилган реал кучлар борлиги ва воқеаларнинг тақдири кўп жиҳатдан уларга боғлиқ бўлиши мумкинлигидан келиб чиқдик.

“Шунинг учун биз глобал миқёсда Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Америка Қўшма Штатларини таклиф этишга қарор қилдик. Минтақавий даражада, биринчи навбатда, Покистон, Эрон ва Ҳиндистон. Шунингдек, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркия ҳам таклиф қилинди. Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар орасида БМТ ва Европа Иттифоқи, шунингдек, ўзлари иштирок етиш истагини билдирган қатор Европа давлатлари ҳам бор. Бу Буюк Британия, Германия, Франция ва Италиядир”, деб таъкидлади Ташқи ишлар вазири.

Табиийки, биз бир ҳудудда эканимизни ҳисобга олган ҳолда, деб давом этди Камилов, Марказий Осиё давлатлари ҳам тўлиқ иштирок этадилар. Бу ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлади.

“Бу ерда мен журналистлар учун яна бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, Ўзбекистон бу ерда, бир марталик тадбир ўтказишда рол ўйнаш ёки фақат келажакда қайдайдир майдонча тақдим этиш ниятида эмас. Ўзбекистон бу сиёсий жараённинг бир қисми бўлишни режаламоқда, чунки бизнинг Афғонистон билан яқин алоқаларга эгамиз, умумий чегараларимиз бор. Шу сабабли биз ушбу сиёсий жараённинг бошланишига ҳисса қўшиш учун қўлимиздан келган барча нарсани қиламиз”, - дея сарҳисоб қилди сўзларини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/123788.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: