Абдулазиз Камилов бошлиқ ўзбек делегацияси АҚШга ташриф буюради

Дата: 13:39, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 14-21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош қароргоҳида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги “Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш” мавзусида очиқ мунозараларда иштирок этади ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Сурат манбаи: https://news.rambler.ru/other/38342594-abdulaziz-kamilov-obsudil-s-glavoy-mid-kyrgyzstana-sotrudnichestvo-stran/

Янгилик билан ўртоқлашиш: