Абдулазиз Камилов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси Брюсселга ташриф буюради
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюсселга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2016-йилнинг 4- ва 5-октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссел шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашувида ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади”, - дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.
Шунингдек, ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.