Абдулазиз Камилов Буюк Британия элчихонасига ташриф буюриб, ҳамдардлик билдирди

Дата: 15:51, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар қилади мамлакат ТИВ матбуот хизмати.

“Вазир 22-май куни Манчестер шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди”, - дейилади хабарда.

Ўз навбатида элчи Кристофер Аллан президент Шавкат Мирзиёевнинг Буюк Британия учун қайғули паллада ҳамдарлик ва далда сўзларини билдириб Бош вазир Тереза Мей номига ёъллаган мактуби учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: